Линклар

logo-print

Қозоғистон: Жанаўзен шаҳрида хавфсизлик чоралари кучайтирилди


Жанаўзен шаҳридаги зўравонликлар, 2011 йил 16 декабр.

Жанаўзен шаҳридаги зўравонликлар, 2011 йил 16 декабр.

Қозоғистон ҳукумати мамлакат ғарбида жойлашган Жанаўзен шаҳридаги назоратни кучайтириш учун қўшимча куч ва зирҳли машиналар жўнатди.

Жанаўзен шаҳридаги нефт заводидан ҳайдалган ишчилар ва полиция ходимлари ўртасида 16 декабр куни рўй берган тўқнашувда 10 киши нобуд бўлди.

КазМунайГаз давлат компаниясига қарашли нефт заводининг юзлаб ишчиси маошлар оширилиши ва иш шароити яхшиланиши талаби билан олти ойдан ортиқ вақдан бери шаҳарнинг асосий майдонида намойиш ўтказиб келаётган эди.

Полиция ходимлари майдонни намойишчилардан тозалашга уринган пайтда тўқнашув содир бўлди.

16 декабр куни ўтказилган матбуот анжуманида Қозоғистон Бош прокурори Асҳат Даулбаев оммавий тартибсизлик оқибатида 10 киши ҳалок бўлганини айтди.

Бош прокурор хавфсизлик кучлари намойишчиларни ўққа тутганини рад қилди.
XS
SM
MD
LG