Линклар

logo-print
Бу Пентагон раҳбарининг Ливияга биринчи сафаридир.

Жорий йил бошида бошланган халқ исёни оқибатида Ливияни 42 йил бошқариб келган Муаммар Қаддафий ҳокимиятдан ағдарилди.

Ливияга қисқа муддатли ташрифи чоғида Панеттанинг Ливия Ўтиш даври ҳукумати раҳбарлари билан учрашиши режаланган.

АҚШ Мудофаа вазирининг Триполига бориши арафасида БМТ, АҚШ ва Британия Ливия Марказий банки, Ливия Ташқи инвестиция банки ва Ливияга тегишли музлатилган миллиардлаб доллар мамлакатга қайтариб берилишини эълон қилди.

Леон Панетта Ливиядан олдин Туркияга сафар қилган эди.
XS
SM
MD
LG