Линклар

logo-print

Равшан Эрматов яна футбол клублари жаҳон биринчилиги финалини бошқаради


Халқаро футбол федерацияси – ФИФАнинг дунёга машҳур ҳаками ўзбекистонлик Равшан Эрматов футбол клублари жаҳон биринчилигининг 2011 йилги финал ўйинини иккинчи марта бошқаради.

Буни ФИФА 16 декабр куни эълон қилди.

Испаниянинг Барселона ва Бразилиянинг Сантос футбол клублари ўртасидаги финал ўйини 18 декабр куни Японияда бўлиб ўтади.

Ўзбекистонлик Абдуҳамидулло Расулов ва Баходир Қўчқоров ён чизиқ ҳакамлари бўлади.

Ушбу ҳакамлар гуруҳи илк бор футбол клублари жаҳон биринчилиги финалида Европанинг Манчестер Юнайтед ва Африканинг ЛДУ клублари ўртасидаги ўйинни бошқарган эди.
XS
SM
MD
LG