Линклар

logo-print

Жанаўзенда фавқулодда ҳолат жорий қилинди


Жанаўзен шаҳрининг марказий майдони, 2011 йил 16 декабр.

Жанаўзен шаҳрининг марказий майдони, 2011 йил 16 декабр.

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев 17 декабр куни мамлакат ғарбида жойлашган Жанаўзен шаҳрида фавқулодда ҳолат, коментдантлик соати жорий қилиш ҳақидаги фармонга имзо чекди.

Ундан олдин Қозоғистон ҳукумати назоратни кучайтириш учун Жанаўзен шаҳрига қўшимча куч ва зирҳли машиналар жўнатган эди.

Жанаўзен шаҳридаги нефт заводидан ҳайдалган ишчилар ва полиция ходимлари ўртасида 16 декабр куни рўй берган тўқнашувда 10 киши нобуд бўлди.

КазМунайГаз давлат компаниясига қарашли нефт заводининг юзлаб ишчиси маошлар оширилиши ва иш шароити яхшиланиши талаби билан олти ойдан ортиқ вақдан бери шаҳарнинг асосий майдонида намойиш ўтказиб келаётган эди.

16 декабр куни ўтказилган матбуот анжуманида Қозоғистон Бош прокурори Асҳат Даулбаев хавфсизлик кучлари намойишчиларни ўққа тутганини рад қилди.
XS
SM
MD
LG