Линклар

Ўзбекистон ШҲТнинг терроризмга қарши конвенциясини ратификация қилди


Ўзбекистон президенти Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 2009 йил 16 июнда Екатеринбург шаҳрида қабул қилинган терроризмга қарши Конвенциясини ратификация қилиш ҳақидаги қонунга имзо чекди.

Газета.уз Интернет нашри хабарига кўра, Олий мажлиснинг қонунчилик палатаси 30 ноябрда халқаро ҳужжатни ратификация қилиш тўғрисида қонун қабул қилган.

Мазкур ҳужжат 6 декабрда Сенат томонидан тасдиқланган.

ШҲТнинг Терроризмга қарши Конвенциясида давлат суверенлигини ҳимоя қилиш меъёрлари, терроризм ҳақида огоҳлантириш билан боғлиқ давлат ички қонунларини кўрсатилиши билан бир қаторда жазога ҳукм қилинган шахсларни тутиб топширишнинг ҳуқуқий механизми белгиланган.
XS
SM
MD
LG