Линклар

logo-print
Чехословакияда коммунистик тузумни тугатишда ёрдам берган таниқли драматург ва диссидент Вацлав Хавел 75 ёшда оламдан ўтди.

Шимолий Боҳемияда жойлашган Ҳрадечек қишлоғидаги Ҳавелнинг идораси 18 декабр куни узоқ давом этган хасталиклан кейин Ҳавел оламдан ўтганини эълон қилди.

Вацлав Ҳавел 1989 йилда Чехославакияда коммунистик режимни қулатган “Баҳмал инқилоби”га бошчилик қилган. Шундан сўнг у Чехославакиянинг демократик йўл орқали сайланган биринчи президенти бўлди.

Президент сифатида у мамлакатнинг демократия ва бозор иқтисодиётига ўтиши ҳамда 1993 йилда Чехия Республикаси ва Словакиянинг тинч йўл орқали ажралиши жараёнига бошчилик қилди.

Вацлав Ҳавел 2003 йилга қадар Чехия Республикасининг биринчи президенти бўлиб ишлади.
XS
SM
MD
LG