Линклар

Германия Канцлери Ангела Меркел ўз мамлакати “буюк европалик” оламдан ўтганидан қайғуда эканини айтди.

Германия Ташқи ишлар вазири Гуидо Вестервелле Ҳавел буюк инсон бўлганини айтди.

- Вацлав Ҳавел буюк европалик эди. У Европа бирлашишига йўл топувчи инсон эди. У чех инқилобининг руҳи эди. У бўлмаганда Марказий ва Шарқий Европада демократик ўзгаришлар бўлиши имконсиз эди, - деди Германия Ташқи ишлар вазири.

Австрия Президенти Ҳайнц Фишер Вацлав Ҳавелни “буюк европалик ёзувчи ва гуманист” деб атади.

Европа парламенти Президенти Ержи Бузек “Вацлав Ҳавел қаҳрамон бўлган ва шундай бўлиб қолади”, деди.

Полшанинг собиқ президенти Леҳ Валенса Вацлав Ҳавелга Нобел мукофоти берилиши кераклигини айтди.
XS
SM
MD
LG