Линклар

Миср пойтахти Қоҳирада хавфсизлик кучлари билан намойишчилар ўртасида учинчи кун тўқнашувлар давом этди.

Зўравонликлар пайтида 10 киши нобуд бўлгани ва бебаҳо тарихий кутубхона вайрон бўлгани хабар қилинди.

Миср ҳарбийларига кўра, зўравонликлар пайтида 164 киши қўлга олинган.

Намойишчилар президент Ҳусни Муборак ҳокимиятдан ағдарилганидан бери мамлакатни бошқариб келаётган Олий ҳарбий кенгашдан ҳокимиятни фуқаролик ҳукуматига топширишни талаб қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG