Линклар

logo-print

Жанаўзенда ўлган одамлар сони 13 кишига етди


Қозоғистон Бош прокуратураси матбуот котиби Нурдаулет Суиндиков.

Қозоғистон Бош прокуратураси матбуот котиби Нурдаулет Суиндиков.

Қозоғистоннинн Жанаўзен шаҳрида рўй берган тўқнашувларда ўлганлар сони 13 кишига етди.

Буни Қозоғистон Бош прокуратураси матбуот котиби Нурдаулет Суиндиков маълум қилди. Унга кўра, зўравонликлар пайтида 80 киши яраланган.

Расмийларга кўра, Жанаўзен шаҳрида жорий қилинган комендантлик соатига риоя қилмаган ўнлаб фуқаро қўлга олинган.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари тўқнашувда ўлганлар сони расмий маълумотларда билдирилганидан кўп эканини айтмоқда.

Лекин буни мустақил манбалар орқали тасдиқлаш имконси. Боиси Қозоғистон ҳукумати барча мустақил сайларга тўсиқ қўйган ва уяли телефон алоқасини ўчирган.

17 декабр кунги воқеа бўйича прокуратура эълон қилган баёнотда Шетпе қишлоғидаги зўравон намойишчиларни тарқатиш учун полиция қурол ишлатгани маълум қилинган.

Ҳужжатда ўқдан яраланган 12 киши касалхонага олиб борилгани ва улардан бири касалхонада жон бергани маълум қилинган.

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев Манғистаудаги вазиятни ўнглаш учун 17 декабр куни Жанаўзен шаҳрида 20 кунлик фавқулодда ҳолат эълон қилган эди.
XS
SM
MD
LG