Линклар

Чехияликлар Вацлав Ҳавелни ëдламоқда


Сизга раҳмат жаноб президент дейишмоқда Чехияликлар

Сизга раҳмат жаноб президент дейишмоқда Чехияликлар

Чехиянинг турли шаҳарларида минглаб кишилар якшанба куни оламдан ўтган Вацлав Ҳавел ҳотирасига кўчаларга чиқди.

Прага марказида¸ мамлакатнинг Брно ва бошқа шаҳарларда одамлар қўлларида гулдаста ва шамлар билан “баҳмал инқилоби” етакчиси Вацлав Ҳавелни ëдлашди.

Вацлав Ҳавелни эслаш учун Прага бош майдонига чиққан Каролина исмли қиз назарида Вацлав Ҳавел Чехия озодлигининг рамзи бўлган.

Душанба куни Чех ҳукумати маотам тадбирлари ҳақида қарорини очиқлайди.

Вацлав Ҳавелнинг дафн маросими 23 декабрда бўлиши маълум қилинди.

Марҳумнинг тобути Прагадаги маданият марказларидан бирида видолашиш учун қўйилади.
XS
SM
MD
LG