Линклар

logo-print

БМТ Бош Котиби Мисрдаги тазйиқларни қоралади


Қоҳирада хавфсизлик кучлари билан намойишчилар ўртасида тўртинчи кун тўқнашувлар давом этди.

Қоҳирада хавфсизлик кучлари билан намойишчилар ўртасида тўртинчи кун тўқнашувлар давом этди.

БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Миср ҳукумат кучларининг норозилик тадбири қатнашчиларига нисбатан куч қўллаганини қоралади.

Айни пайтда АҚШ давлат котиби Хиллари Клинтон Мисрдаги вазиятдан ҳавотир билдирди. Ўз баëнотида Клинтон Мисрдаги куч ишлатар тизим вакилларини¸ фуқароларнинг тинч намойишлар ҳуқуқини ҳурмат қилишга чақирди.

Миср пойтахти Қоҳирада хавфсизлик кучлари билан намойишчилар ўртасида тўртинчи кун тўқнашувлар давом этди.

Зўравонликлар пайтида 10 киши нобуд бўлгани ва бебаҳо тарихий кутубхона вайрон бўлгани хабар қилинди.

Миср ҳарбийларига кўра, зўравонликлар пайтида 164 киши қўлга олинган.

Намойишчилар президент Ҳусни Муборак ҳокимиятдан ағдарилганидан бери мамлакатни бошқариб келаётган Олий ҳарбий кенгашдан ҳокимиятни фуқаролик ҳукуматига топширишни талаб қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG