Линклар

Жанаўзенда ўлганлар дафн қилинмоқда


Қозоғистон ҳарбий қўмондонларига кўра ГОНГ режаси аскарларга мушкул вазиятда ўқ узиш ҳуқуқини беради.

Қозоғистон ҳарбий қўмондонларига кўра ГОНГ режаси аскарларга мушкул вазиятда ўқ узиш ҳуқуқини беради.

Қозоғистоннинн Жанаўзен шаҳрида рўй берган тўқнашувларда ўлганлар сони 14 кишига етди.

Буни Озодликнинг Қозоғистондаги мухбири расмий маълумотларга таяниб маълум қилди.

Унга кўра, зўравонликлар пайтида 86 киши яраланган.

Ўлганлардан бирининг 19 декабр куни дафн қилинишига хозирлик кўрилмоқда.

Бу ҳақда билдирган Озодликнинг Оқтовдаги мухбирига кўра аскарлар ўқ узиш ҳақида буйруқ олишмаган ва ГОНГ режаси бўйича ҳаракат қилишган.

Қозоғистон ҳарбий қўмондонларига кўра ГОНГ режаси аскарларга мушкул вазиятда ўқ узиш ҳуқуқини беради.

Расмийларга кўра, Жанаўзен шаҳрида жорий қилинган комендантлик соатига риоя қилмаган ўнлаб фуқаро қўлга олинган.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари тўқнашувда ўлганлар сони расмий маълумотларда билдирилганидан кўп эканини айтмоқда.

Лекин буни мустақил манбалар орқали тасдиқлаш имконси. Боиси Қозоғистон ҳукумати барча мустақил сайларга тўсиқ қўйган ва уяли телефон алоқасини ўчирган.

17 декабр кунги воқеа бўйича прокуратура эълон қилган баёнотда Шетпе қишлоғидаги зўравон намойишчиларни тарқатиш учун полиция қурол ишлатгани маълум қилинган.

Ҳужжатда ўқдан яраланган 12 киши касалхонага олиб борилгани ва улардан бири касалхонада жон бергани маълум қилинган.
XS
SM
MD
LG