Линклар

Ўзбекистондан футбол бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик олинди


ФИФА президенти Зеп Блаттер.

ФИФА президенти Зеп Блаттер.

Халқаро футбол федерацияси 20 ёшдан катта бўлмаган аёллар ўртасидаги футбол бўйича жаҳон чемпионатига мезбонликни Ўзбекистондан олиб Японияга берди.

ФИФА расмий сайтида хабар қилинишча, бундай қарорга Ўзбекистоннинг чемпионатни ўтказишга "қатор техник сабабларга кўра" тайёр эмаслиги сабаб бўлган.

Айни пайтда Ўзбекистон Футбол федерациясига чемпионатни ўтказишга тайёргарлик йўлида кўрсатган иштиёқи ва саъй-ҳаракатлари учун самимий миннатдорчилик билдирган ФИФА бу мамлакатда келгусида бирорта бошқа мусобақани ўтказишни ваъда қилган.

Япониянинг 20 ёшдан катта бўлмаган аёллар ўртасидаги футбол чемпионатига мезбонлик қилишига оид расмий баёнот эса бу давлат турнирини ўтказиш учун зарур кафолатларни тақдим этганидан сўнг эълон қилиниши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG