Линклар

logo-print

Жанаўзен мактабларида муддатидан аввал таътил бошланди


Ўзенмунайгаз ширкатининг ўт қўйилган биноси.

Ўзенмунайгаз ширкатининг ўт қўйилган биноси.

Қозоғистоннинг Жанаўзен шаҳридаги мактабларда муддатидан аввал таътил эълон қилинди.

18 декабр куни оқшом шаҳарга киришга рухсат олган Озодлик мухбири берган хабарга кўра, 28 декабрда бошланадиган қишки таътилни эрта эълон қилиш сабаби шаҳарда фавқулодда ҳолат эълон қилингани билан боғлиқдир.

Шунингдек, Озодлик мухбирига тўқнашувлар пайтида ўлдирилган шахслар сақланаётган шаҳар ўликхонасини бориб кўришга ҳам рухсат берилди.

Қозоғистон Ички ишлар вазири Қалмуханбет Қасимов аҳолига қарата ўқ узган ҳарбийлар ҳаракатини "ГОНГ" режаси — фавқулодда ҳолатларда ҳарбийлар томонидан кўриладиган чора-тадбирларга оид режа ишга тушиб кетгани билан изоҳлади.

Айни пайтда Жанаўзен шаҳри кўчалари бўшаб қолгани кузатилмоқда. Шаҳар кўчаларида кўп кўзга ташланган милиция ходимлари кўчадаги йўловчилар, кўпроқ эркакларни кўздан кечирмоқда.

Жанаўзен шаҳрида 16 декабр куни юзага чиққан оммавий тартибсизлик натижасида расмий маълумотларга кўра, 15 киши ўлган, 86 нафари жароҳатланган, 70 киши ҳибсга олинган.

Шаҳарда 5 январга қадар фавқулодда ҳолат эълон қилинган.
XS
SM
MD
LG