Линклар

Колская бурғулаш платформасида қутқарув давом этмоқда


Мурманск областидаги Колская нефт бурғулаш станцияси.

Мурманск областидаги Колская нефт бурғулаш станцияси.

Шарқий Сахалин оролидаги нефт бурғулаш платформасида рўй берган ҳалокат қурбонларидан 10 нафарининг жасади топилди.

Россия матбуоти берган хабарга кўра, сувда яна кўплаб жасадлар борлиги аниқланган, бироқ уларни олиб чиқиш ҳозирча имконсиз қолмоқда.

Бортида 67 ишчиси бўлган Колская бурғулаш платформаси якшанбага ўтар кечаси Охотск денгизида кўтарилган довул боис чўкиб кетган эди.

Владивосток области Қутқарув ва Мувофиқлаштириш маркази навбатчи зобити воқеани шундай изоҳлади.

- Москва вақти билан 5:45 да платформа ағдарилган. 6:49 у чўккан. Қутқарув плотларини тўлқин олиб кетган ва платформа атрофида эса бўш қутқарув костюмлари сузиб юрган эди. Яъни, ишчилар плотларни сувга туширишга улгурмаган, - деди навбатчи зобит Венямин Иваничев.

Платформада бўлган 14 ишчи қутқарилди, 10 нафарининг жасади топилди. Қолганларининг тақдири эса номаълум қолмоқда.

Якшанба куниёқ президент Дмитрий Медведев ҳодиса юзасидан махсус текширув ўтказишга топшириқ берди.

Ҳалокатга хавфсизлик чораларига тўла риоя этилмагани сабаб бўлиши мумкинлиги ҳам тахмин қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG