Линклар

Беларусда Лукашенко режимига қарши намойиш хотирланди


2010 йилнинг 19 декабрда Минск марказига йиғилган норозилар сони 50 мингга яқинлагани айтилган эди.

2010 йилнинг 19 декабрда Минск марказига йиғилган норозилар сони 50 мингга яқинлагани айтилган эди.

Бугун Беларусда Александр Лукашенкони мамлакат ҳокимиятида қолдирган сайлов натижаларига норозилик тариқасида ўтказилган намойишларнинг бир йиллиги хотирланди.

Бундан бир йил муқаддам Лукашенко режимидан норози 50 мингга яқин одам Минск кўчаларига чиққан ва бу норозилик аёвсиз тарзда куч билан бостирилган эди.

700 нафардан ортиқ намойишчи ҳибсга олинган эди. Александр Лукашенкога рақиб бўлиб, президентлик сайловида иштирок этган икки номзод қамоққа ҳукм қилинган эди.

Намойишларнинг бир йиллигини хотирлаб, бугун Минск шаҳрида кўчага чиққан фаоллар бир йилдан буён қамоқда қолаётган сиёсий маҳбусларни озод қилиш талабини такрорлади.
XS
SM
MD
LG