Линклар

Хориж кузатувчиларига Сурияга киришга рухсат берилди


Ҳомс шаҳрида Башар ал-Ассад режимига қарши бораётган намойиш.

Ҳомс шаҳрида Башар ал-Ассад режимига қарши бораётган намойиш.

Бугун Сурия ҳукумати хориж кузатувчиларининг мамлакатга киришига рухсат берувчи протоколни имзолади.

Бу Араб Лигаси томонидан Сурияда тинч норозилик намойиши иштирокчиларига қарши ҳукумат қўшинлари зўравонлигини тўхтатиш доирасида илгари сурилган шартлардан бири эди.

Сурия Ташқи ишлар вазири Волид ал-Муаллимга кўра, протокол Араб Лигасининг Қоҳирадаги бош қароргоҳида имзоланган.

Мамлакат раҳбарияти лига режасининг бошқа шартларига рози бўлса-да, аммо бир неча ҳафталардан буён бу ҳужжатни имзолашдан бош тортиб келаётган эди.

Бунга жавобан Араб Лигаси Сурия аъзолигини вақтинча тўхтатган ва Дамашққа нисбатан санкциялар жорий қилган эди.

Айни кезда Суриядаги инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилиш ташкилотларидан олинган маълумотларга кўра, ҳукумат қўшинлари бугун ҳам камида 6 намойишчини отиб ўлдирган.

Сурияда 9 ойдирки президент Башар ал-Ассад режимига қарши намойишлар давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG