Линклар

Бугун Қозоғистон ҳукуматининг Жанаўзендаги ҳаракатларини қоралаган 2 мингга одам Ақтауга йиғилди.

Намойишчилар ҳукуматнинг норозиларга қарата қурол қўллаганини қоралади ва шаҳардаги коммендантлик соатининг бекор қилинишини сўради.

18 декабр куни оқшом шаҳарга қўйилган Озодлик мухбирининг хабарига кўра, намойишчилар сафида собиқ нефтчилар ҳам бор.

Ақтау шаҳри марказидаги майдонга йиғилган намойишчилар ҳарбийлар томонидан ўраб олингани айтилмоқда.

Озодлик мухбири хабарига кўра, ҳозирча томонлар ўртасида тўқнашув чиқмаган.

18 декабр куни ҳам юзлаб одам Жанаўзен қурбонлари хотирасига шаҳар марказига йиғилган эди.
XS
SM
MD
LG