Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:57

Ким Чен Ир ўлди, ўрнига ўғли келмоқда


Ким Чен Ир ўғли Ким Чен Ун билан 2010 йил октярбида Корейс ишчилар партияси 65 йиллиги маросимида.
Ким Чен Ир ўғли Ким Чен Ун билан 2010 йил октярбида Корейс ишчилар партияси 65 йиллиги маросимида.

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ир вафот этиб, ўз оиласи мамлакатда ўрнатган ҳукмронлик ва ядровий қуролга эга давлат истиқболларига оид саволларни қолдириб кетди. Бутун жаҳон Шимолий Кореядагидек ёпиқ мамлакатда ҳокимиятнинг бошқа қўлга ўтиши жараёни қандай амалга ошиши мумкинлигини хавотир билан кутиб турибди.


“Буюк етакчимиз Ким Чен Ир кутилмаган хасталик туфайли 100 Чучҳе йили, 2011 йилнинг 17 декабр куни жойлардаги ишларни кўздан кечиришга кетаётиб оламдан ўтганини энг қайғули ўйлар билан эълон қиляпман”, дея эълон қилди Шимолий Кореяни 17 йил бошқарган Ким Чен Ирнинг ўлимини кўзида ёш билан расмий телеканал бошловчиси.

Бу эълон Чучҳе ғоялари давомчисининг ўлимидан ташқари Шимолий Кореяда янги ноаниқлик даври бошланганини англатади ва ядровий қуролга эга давлат қўшнилари хавотирларига ҳам сабаб бўлмоқда.

69 яшар Ким 17 йиллик мустабид ҳукмронлиги даврида Шимолий Кореянинг халқаро изоляцияси ва халқининг қашшоқлашиши эвазига ядровий қурол дастурини амалга ошириш мақсадини кўзлади.



Ким ўлимидан кейин 23 миллионлик мамлакат бошқаруви унинг ўғли, ҳали унча таниш бўлмаган Ким Чен Унга ўтадиганга ўхшайди. Пхеньяннинг расмий KCNA агентлиги алалқачон кичик Кимни “улуғ ворис” ва “партиямиз, армиямиз ва халқимизнинг буюк етакчиси” каби сўзлар билан улуғлай бошлади.

Мамлакат якка ҳукмдорининг ўлимини эълон қилишга икки кун вақт кетган бўлсада, Шимолия Корея истиқболларига оид саволар туғилмоқда.

Ким Чен Ир 1942 йилнинг 16 фералида туғилгани айтилади. Шимолий Кореянинг расмий афсонасига кўра, Ким отаси Ким Ир Сен ва ва онаси Ким Чен Сук Пэкстусан тоғида қурган чайлада дунёга келганида осмонда ёрқин бир юлдуз пайдо бўлиб, жаннатдан қалдирғоч тушиб келган.

Шимолий-кореяликлар “инқилобнинг буюк вориси” деб биладиган Ким 1994 йилда отаси Ким Ир Сен ўлгач, ҳокимият тепасига келди.

Ўша пайтда у қимматбаҳо сиагаралар ва коньякка ружў қўйган ишрпараст сифатида танилган эди.

У мамлакатни бошқарган йиллари Шимолий Корея иқтисоди янада таназзулга ботиб, 1990 йилларда авж олган очарчилик пайтида бир миллиондан ортиқ корейслар нобуд бўлгани айтилади.

2008 йилда инсультга йўлиққан Ким Чен Ир шанба куни ўзининг машҳур броне-поездида кетаётиб юрак ҳуружидан ўлгани айтилмоқда.

Ундан кейин ҳокимият тепасига келаётган ўғли 27 ёки 28 яшар Ким Чен Ун ўзи билан олиб келаётган ноаниқлик жаҳон ҳамжамияти ташвишларига сабаб бўлмоқда.

Шимолий Корея билан 60 йилдан ортиқроқ вақтдан бери келиша олмайдиган қўшни Жанубий Корея ўз ҳарбийларини жанговар тайёргарликка келтирди. Жануб президенти Ли Мюн Бак босиқликка чақирган бўлсада, икки мамлакат ўртасида 250 километрга чўзилган чегарада кузатув кучайтирилди.

Вашингтонда Оқ уйнинг маълум қилишича, президент Барак Обама ҳамкасби Ли билан телфон орқали суҳбатлашиб, “Қўшма Штатларнинг Корея яриморолида барқарорлик ва иттифқочиси Жанубий Кореянинг хавфсизлигини сақлашдаги мажбуриятларига содиқ қолишини” билдирган.

Қўшма Штатлар ядровий қуролларни қўлга киритишга уринб келган Ким Чен Ир ҳукумати билан совуқ муносабатларда бўлиб келган. Собиқ президент Жорж Буш Шимолий Кореяни “Ёвузлик ўқи”даги уч мамлакатнинг бири, дея атаган. Лекин халқаро санкцияларга қарамай 2006 йилда Шимолий Корея ядровий қуролни синовдан ўтказиб, Ким режими кўп йиллар давомида ишлаб чиққан катта миқдордаги қуроллар арсеналининг бир қисмига айланди.

Ядровий масала хусусида кўп йиллар давом этган можаро туфайли Шимолий Корея халқаро майдонда яккамоховга айланди. Кўпинча Хитой Бирлашган Миллатлар ташкилотида Пхеньян режими ҳимоячиси ролини бажаради.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги душанба куни эълон қилган баёнотда “Чуқур ҳамдардлик билдирамиз ва Шимолйи Корея халқига чин қалбимиздан тазия билдирамиз”, дейилади.

Хитойнинг CCTV канали Пхеньян кўчаларида шимолий-кореяликларнинг хўнграб йиғлаб юрганларини намойиш қилди.


Кимни дафн этиш масросими 28 декабрга белгиланди, орадаги 9 кун давомида Шимолий Корея истиқболлари ноаниқ бўлиб қолади.

Шимолий Корея яқиндан бери ўз ядровий дастурига оид “олти томонлама музокарлар”ни қайта тиклашга қизиқиш билдириб келаётган эди. Сўзлашувлар 2009 йилда, Пхеньян ер соти ядровий синовни ўтказишидан бироз олдин тўхтатиб қўйилган эди.

Энди мамлакат ташқи сиёсатини белгилаш Ким Чен Унга қолди. У шу пайтгача ҳарбий ва бошқа вазифаларни бажариб келаётган эди, лекин дунё етакчилари билан юзма-юз учрашгани йўқ.

Давлат расмийлари 29 декабргача мамалкатда миллий мотам эълон қилди. Кимнинг майити пойтахтдаги Кумусан мавзолейида одамлар томоша қилиши учун қўйилади. Бу мавзолейда Чучҳе ғояси асосчиси ва ота Кимнинг майити шиша идишда сақланади.
XS
SM
MD
LG