Линклар

Икки кун олдин Чорсу бозорига кирдим.


Бозорга кирибоқ кўзим тушган илк нарса милиция ходимларидан қочаëтган аëллар бўлди.


Ерда ўтириб савдо қилаëтган аëллардан милиция ходимлари нарсаларини йиғиштиришни талаб қилишаëтган экан.

Асосан бундай савдогарлар метро ëнида ëки одам гавжум жойда савдо қилади. Милиция уларни қувади, озгина вақт ўтгач эса аëллар яна қайтиб келиб савдони давом эттираверади. Кўпинча милиция ходимларига "патта" пулини бермаган аëллар қочишга мажбур бўлишади.

Чорсу бозорида ноннинг ҳар хилини топиш мумкин.

Ҳар қадамда янги йил келаëтганини эслатиб турувчи арчаларни кўриш мумкин.

Хотин берган рўйхатдаги ҳамма нарсани олдимми ишқилиб?

Арча, арча, жон арча!


Одатда янги йил яқинлашган сайин харидорлар кўпайиб кетарди. Негадир бугун ишимиз юришмаяпти.

Навоий кўчасидаги бу тирбандлик сабабчиси яхши ишламаëтган светофор холос.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG