Линклар

Тошкентдаги Чехия элчихонаси таъзия учун очилди


Элчихонада таъзия дафтари очилди

Элчихонада таъзия дафтари очилди

Тошкентдаги Чехия элчихонаси собиқ президент Вацлав Ҳавел ўлими юзасидан таъзияларни қабул қилмоқда.

Элчихонада таъзия дафтари очилди.

Ўзбекистон фуқаролари ва меҳмонлар 20 декабрдан 22 декабрга қадар элчихонага келиб таъзия билдиришлари мумкин.

Шимолий Боҳемияда жойлашган Ҳрадечек қишлоғидаги Ҳавелнинг идораси 18 декабр куни узоқ давом этган хасталиклан кейин Ҳавел оламдан ўтганини эълон қилди.

Вацлав Ҳавел 1989 йилда Чехославакияда коммунистик режимни қулатган “Баҳмал инқилоби”га бошчилик қилган. Шундан сўнг у Чехославакиянинг демократик йўл орқали сайланган биринчи президенти бўлди.

Президент сифатида у мамлакатнинг демократия ва бозор иқтисодиётига ўтиши ҳамда 1993 йилда Чехия Республикаси ва Словакиянинг тинч йўл орқали ажралиши жараёнига бошчилик қилди.

Вацлав Ҳавел 2003 йилга қадар Чехия Республикасининг биринчи президенти бўлиб ишлади.
XS
SM
MD
LG