Линклар

Ўзбекистонда минимал никоҳ ëши кўтарилиши таклиф қилинди


Рассом Рустам Бозоров асари

Рассом Рустам Бозоров асари

Ўзбекистон "Oила" илмий-амалий маркази аёллар учун минимал никоҳ ёшини 17 дан 18 ёшга ўзгартириш таклифи билан чиқди.

Ташаббусга кўра ,ëш эрга тегаëтган қизлар тез ажралиб кетмоқда.
“Оила” маркази мутаҳассислари ўзбек қизларининг 17 ëшда эмас¸ балки 18 ëшда расида бўлишини айтишган.

Қизларнинг 17 ëшида эрга тегишига изн берилиши Совет Иттифоқи давридан қолган қоида.

Совет Иттифоқида никоҳ ëши турли ҳудудларда турлича бўлган. Масалан Украина ва Молдовада 16 ëш¸ Россия федерациясида ва Туркманистонда 18 ëш¸

Ўзбекистон ва Тожикистонда 17 ëш қилиб белгиланган эди.

Шу йил бошида Тожикистон ҳукумати қизларнинг эрга тегиш ëшини махсус қонун билан бир йилга узайтирди.
XS
SM
MD
LG