Линклар

logo-print

БМТ Сурияга нисбатан резолюция қабул қилди


БМТ Суриядаги намойишлар пайти инсон ҳуқуқлари паймол қилингани учун резолюция қабул қилди.

БМТ Суриядаги намойишлар пайти инсон ҳуқуқлари паймол қилингани учун резолюция қабул қилди.

БМТ Бош Ассамблеяси инсон ҳуқуқларини паймол қилгани учун Сурия, Эрон ва Шимолий Кореяга нисбатан резолюция қабул қилди.

Сурияга қарши резолюцияни қўллаб 133 давлат овоз берди, 11 давлат унга қарши чиқди, 43 давлат эса бетараф қолди.

Айни пайтда БМТ Хавфсизлик кенгаши Россия тақдим этган Сурияда қон тўкилишини тўхтатиш чораси сифатида Дамашққа босим кўрсатишга қаратилган янги резолюция лойиҳасини кўриб чиқмоқда.

Ушбу ҳужжатда Суриядаги зўравонликлар қораланиб, халқаро кузатувчиларни мамлакатга киритиш, сиёсий маҳбусларни озод қилиш ва мухолифат билан мулоқатга киришиш сўралади.

Аммо ушбу ҳужжатда Дамашққа қарши санкция қўллаш масаласи кўзда тутилмаган.

Ғарб давлатлари Россия таклиф қилган ушбу резолюция лойиҳасини Башар ал-Ассад ва унинг ҳукуматига нисбатан етарли даражада кескин эмас, деб ҳисобламоқдалар.

Сурия Президенти Башар ал-Ассад режимига қарши март ойидан бери давом этаётган норозиликларнинг ҳукумат кучлари томонидан шавқатсиз бостирилиши оқибатида, БМТ ҳисоб-китобига кўра, беш мингдан ортиқ одам нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG