Линклар

logo-print
Миср пойтахти Қоҳирада беш кундирки ҳукумат кучлари билан намойишчилар ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда.

Душанба кунги тўқнашувларда камида икки киши ҳалок бўлган хабар қилинмоқда. Сўнгги беш кун ичида жами 13 нафар намойишчи нобуд бўлган.

19 декабр куни тунда полиция намойишчиларни Таҳрир майдонидан ҳайдаб чиқарган эди.

Мисрдан олинган сўнгги хабарларга кўра, намойишчилар яна Таҳрир майдонига қайтган.

БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Миср ҳукумат кучларининг норозилик тадбири қатнашчиларига нисбатан куч қўллаганини қоралади.

Намойишчилар президент Ҳусни Муборак ҳокимиятдан ағдарилганидан бери мамлакатни бошқариб келаётган Олий ҳарбий кенгашдан ҳокимиятни фуқаролик ҳукуматига топширишни талаб қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG