Линклар

24 декабрда "Адолатли сайловлар учун" шиори остида Москванинг Академик Сахаров номидаги проспектида ўтказилиши режалаштирилаётган намойишда 40 мингдан зиёд одам қатнашиш истагини билдирмоқда.

150дан ортиқ маданият арбоблари россияликларни митингга чиқишга чақирувчи очиқ хатга имзо қўйди.

Россияда 4 декабр куни ўтказилган парламент сайлови натижалари Бош вазир Владимир Путин етакчилигидаги Единая Россия партияси фойдасига соxталаштирилганига қарши 10 декабр куни ҳам Россия бўйлаб “Адолатли сайловлар учун” шиори остида норозилик намойишлари уюштирилган эди.

Москванинг Болотная майдонида 10 декабр куни ўтказилган намойишда 40 мингдан 80 минггача, Санкт-Петербургдаги намойишда 10 мингдан ортиқ одам қатнашган эди.
XS
SM
MD
LG