Линклар

logo-print
Норасмий йиғинда МДҲнинг 11 та давлати раҳбарларининг иштирок этиши кутилмоқда.

МДҲ ижроия қўмитаси раиси котиби Сергей Лебедевга кўра, саммит ташкилотнинг 20 йиллик фаолияти сарҳисоб қилинади ва ривожланиш истиқболлари белгилаб олиниши режаланган.

Совет Иттифоқи парчалангач, таъсис этилган МДҲга бу йил 20 йил тўлаяпти.

Ўша пайтда собиқ иттифоқ таркибида бўлган Латвия, Литва, Эстония ва Грузиядан ташқари барча давлатлар МДҲга аъзо бўлган эди.

Кейинчалик Ҳамдўстликка қўшилган Грузия 2008 йилги Россия билан келишмовчилик ортидан МДҲдан қайта чиқди.

18 октябр куни МДҲнинг саккиз давлати Эркин савдо ҳудуди ҳақида келишувни имзолади.

Бироқ Озарбайжон, Туркманистон ва Ўзбекистон ҳужжатга имзо чекмади. Бу давлатлар йил охиригача узил-кесил қарор қабул қилиши керак бўлади.
XS
SM
MD
LG