Линклар

Бугун Москвада КҲШТнинг навбатдаги саммити бошланди.

Йиғинда ташкилотга аъзо давлатлар, жумладан Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ҳам қатнашмоқда.

Саммитда Беларус Президенти Александр Лукашенка КХШТ кенгаши раислигини Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевга топширди.

Россия Президенти Дмитрий Медведев Лукашенкага КХШТга раҳбарлик давридаги "натижаларга бой ва ташаббускор" фаолияти учун миннатдорчилик билдириб, Назарбоевга эса мувафаққият тилади.

Саммитда жами 35 та масаланинг муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Жумладан, КХШТ яхлитлигини сақлаб қолиш, ҳарбий ҳамкорлик, ахборот хавфсизлиги, наркотрафик ва терроризмга қарши кураш масалалари кўрилиши айтилмоқда.

Шунингдек, ташкилий ва маъмурий масалар ҳам кўрилиб, ташкилотнинг келгуси йилдаги бюджет лойиҳаси, учрашувлар жойи ва кунлари муҳокама қилинади.

2012 йилнинг майида Коллектив хавфсизлиги шартномаси имзоланганига 20 йил ва КҲШТ ташкил этилганига 10 йил тўлади.

КХШТга Ўзбекистон, Россия, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон аъзодир.

Ўзбекистон КХШТ доирасидаги баъзи тузилмалар, хусусан Тезкор коллектив кучларда иштирок этмай келиши танқид қилинади ва умуман ташкилот самарасига путур етказиши айтилади.

Шу боис КХШТ кенгашига тугаётган йилда раисилик қилиган президент Лукашенка Ўзбекистонни ташкилотдан ҳайдаш масаласини кўтариб келаётган эди.
XS
SM
MD
LG