Линклар

Бугун Бишкекда Қирғизистон олий суди Азимжон Асқаровнинг ишини қайта кўриб чиқиб, бир умрлик қамоқ жазоси тўғрисидаги дастлабки суд чиқарган ҳукмини ўз кучида қолдирди. Жалолободлик миллати ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиси 2010 йилда Ўш ва Жалолобод воқеаларини уюштирганликда айбланмоқда.

Азимжон Асқаров ва у билан судга тортилган ўзбек миллатига мансуб яна олти киши 2010 йилнинг июн ойида рўй берган Ўш қирғини чоғида Бозорқўрғон туманидан ўтувчи Ўш-Бишкек йўлини тўсиб қўйиш, милиция ходимларини ўлдириш ва тартибсизликларни уюштириш каби ҳатти-ҳаракатларда айбланиб, ҳибсга олинган эди.

2010 йил сентябридаги дастлабки суд жараёнида Азимжон Асқаров ва у билан биргаликда қора курсига ўтқазилган ўзбек миллатига мансуб 7 нафар судланувчига қарши асосан милиция ходимлари гувоҳлик берган эди.

Ўтган йилнинг 15 сентябр куни Бозорқўрғон туман суди судланувчилар Азимжон Асқаров ва яна икки кишини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди, қолган тўрт кишини 20 йилга ва яна бир судланувчини 9 йилга озодликдан маҳрум этди.
XS
SM
MD
LG