Линклар

logo-print
2012 йил бошидан Германия терма жамоаси футболчиси Томас Брдарич Ўзбекистондаги “Бунëдкор” футбол клубининг спорт фаолиятига раҳбарлик қилади.

“Бунëдкор” футбол клуби матбуот маркази тарқатган маълумотга кўра¸ Томас Брдарич Тошкентга етиб келган.

Брдарич Жар стадионида “Бунëдкор” футболчилари билан учрашиб суҳбат қурган.

"Томас Брдарич январ ойида “Бунëдкор” билан шартномани имзолайди", дейилади футбол клуби матбуот маркази тарқатган маълумотда.

Брдарич 2002-2004 йилларда Германия терма жамоасида тўп сурган. Бугунга қадар у Беларусдаги “Динамо” футбол жамоасида ишлаган.
XS
SM
MD
LG