Линклар

logo-print

Таҳрир майдонига аëллар чиқди


Мисрлик намойишчилар яна Таҳрир майдонига қайтган.

Мисрлик намойишчилар яна Таҳрир майдонига қайтган.

Сешанба куни Қоҳира марказида минглаб аëл армия ва полиция зобитларининг зўравонлигига қарши намойиш ўтказди.

Эркаклар намойиш қилаëтган 3 мингга яқин аëллар гуруҳини тирик халқа бўлиб қуршаб туришди.

Кейинги 5 кун мобайнида Қоҳирадаги намойишлар чоғида 14 фуқаронинг ўлдирилишини АҚШ давлат котиби Ҳиллари Клинтон “ўта аянчли", деб баҳолади.

Миср пойтахти Қоҳирада ҳукумат кучлари билан намойишчилар ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда.

19 декабр куни тунда полиция намойишчиларни Таҳрир майдонидан ҳайдаб чиқарган эди.

Мисрдан олинган сўнгги хабарларга кўра, намойишчилар яна Таҳрир майдонига қайтган.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Миср ҳукумат кучларининг норозилик тадбири қатнашчиларига нисбатан куч қўллаганини қоралади.

Намойишчилар президент Ҳусни Муборак ҳокимиятдан ағдарилганидан бери мамлакатни бошқариб келаётган Олий ҳарбий кенгашдан ҳокимиятни фуқаролик ҳукуматига топширишни талаб қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG