Линклар

logo-print

Жо Байден Ироқ Бош вазирига чақириқ билан чиқди


Саддамдан кейинги Ироқда мазҳаблараро низолар урчиди.

Саддамдан кейинги Ироқда мазҳаблараро низолар урчиди.

АҚШ вице-президенти Жо Байден Ироқ Бош вазири Нури ал-Маликийни мамлакатдаги барча сиëсий кучлар билан тенг ҳамкорлик қилишга чақирди.

"Айнан шундай ҳамкорлик Ироқда динлараро низога чек қўяди", деб таъкидланади Байден чақириғида.

Бундан олдин Ироқ суди мамлакат вице-президенти Ториқ Ҳошимийни қамоққа олишга ордер берган эди.

Ториқ Ҳошимий иқтидордаги сунний озчилик вакилидир.

Ордер Ироқдаги аксилтеррор қонунига кўра ëзилган бўлиб, Ҳошимийни қуролли гуруҳлар тузганликда айблайди.

Ҳошимий бу айбловни рад қилиб, мамлакат мазҳаблараро низо бўсағасида турганлигини таъкидлади.

Сунний сиëсатчилар Бош вазир Нури ал-Маликийни шиа мазҳаби тарғиботчиси ва мамлакат бошқарувини монополия қилган шахс, дея айблашади.
XS
SM
MD
LG