Линклар

logo-print

Аргентиналик мулозимнинг жасади меҳмонхонадан топилди


Аргентина ташқи савдо вазирининг ўринбосари Иван Ҳейн жасади бугун Уругвайдаги меҳмонхоналардан биридан топилди.

Ҳейн Уругвайнинг Монтевидео шаҳрига Лотин америкаси иқтисодий уюшмаси саммитида иштирок қилиш учун келган эди.

Уругвай полицияси "бу ҳақиқатан ҳам худкушлик бўлганми ëки қотилликми?" деган жумбоқ устида бош қотирмоқда.

33 ёшли сиëсатчи Иван Ҳейн Аргентинадаги юлдузи балқиëтган сиëсатчилардан бири саналар эди.

Аргентина президенти Иван Ҳейннинг ўлими хабарини эшитиб тоби қочиб қолгани ва врач чақиртирилгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG