Линклар

logo-print

Истанбулда журналистлар норозилик акцияси ўтказди


20 декабр куни Туркияда қирққа яқин журналист ҳибсга олинди.

20 декабр куни Туркияда қирққа яқин журналист ҳибсга олинди.

20 декабр куни кечқурун Истанбулда 300 нафар журналист ҳукумат томонидан матбуот ходимларига нисбатан босим кучаётганига норозилик билдириб, намойишга чиқдилар.

Сешанба куни эрталаб турк полицияси томонидан ўтказилган махсус рейд давомида курд жанггариларига алоқадорликда айбланиб, қирққа яқин журналист ҳибсга олинди.

Норозилик акциясига чиққанлардан бири, Туркия журналистлар ассоциацияси бош котиби Алпер Тургутга кўра, мамлакатда матбуот ходимларига нисбатан босим кучайиб бормоқда.

- Анча вақтдан буён матбуот ходимларига нисбатан босим давом этаяпти. Биз бу рейдларни матбуот ва сўз эркинлигига ҳужум сифатида талқин қилишимиз мумкин. Айни ҳужумлар кун сайин кўпайиб бормоқда. Авваллари бу кабирейдларни бир ёки иккита учратиш мумкин эди. Эндиликда улар матбуот ходимларини оммавий равишда ҳибсга олишни бошладилар,- дейди Алпер Тургут.

Айни пайтда Туркияда 70 нафар журналист қамоқда қолмоқда. Турк ҳукумати улар журналистик фаолияти туфайли эмас, балки қилган жиноятлари учун жазога тортилганини таъкидлаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG