Линклар

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 2012 йилда қурилиши режалаштирилган касб-ҳунар коллежларига доир дастурни тасдиқлади.

Айни дастурга мувофиқ янги йилда мамлакатнинг турли ҳудудларида жами 10 та коллеж қурилади.

Ушбу коллежлар қурилиши учун жами 32,1 миллиард сўм сарфланиши режалаштирилган.

Дастурда айтилишича, қурилиши режаланган 10 та коллеж жами 4050 ўқувчига мўлжалланган.

Ўнта коллежда жами 550 та ўриндан иборат ётоқхоналар қурилади.

Коллежларнинг асосий қисми Қашқадарё вилоятида қурилади. Шунингдек, Самарқандда 2 та, Фарғона ва Сурхондарёда 1 тадан коллеж қурилади.
XS
SM
MD
LG