Линклар

Сешанба куни Суриянинг Идлиб вилоятида мухолифат фаоллари ва тинч аҳоли вакилларидан камида 56 нафари ҳалок бўлган.

Бу ҳақда хабар қилган қароргоҳи Лондонда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари маркази вакиллари ўлганлар сони бундан анча кўп бўлиши мумкинлигини тахмин қилади.

Гувоҳларга кўра, сешанба куни 120дан зиёд одам оғир аҳволда шифохонага етказилган.

БМТ Бош Ассамблеяси инсон ҳуқуқларини паймол қилгани учун Сурия, Эрон ва Шимолий Кореяга нисбатан резолюция қабул қилди.

Сурия Президенти Башар ал-Ассад режимига қарши март ойидан бери давом этаётган норозиликларнинг ҳукумат кучлари томонидан шавқатсиз бостирилиши оқибатида, БМТ ҳисоб-китобига кўра, беш мингдан ортиқ одам нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG