Линклар

logo-print

Афғонистонда НАТОнинг беш ҳарбийси ҳалок бўлди


Афғонистондаги Полша ва Америка ҳарбийлари.

Афғонистондаги Полша ва Америка ҳарбийлари.

Бугун Афғонистон шарқидаги Ғазни вилоятида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида НАТОнинг беш ҳарбийси ҳалок бўлди.

Бу ҳақда хабар қилган НАТО раҳбарияти маълумотига кўра, портлаш натижасида тинч аҳоли вакилларига шикаст етмаган. Ҳалок бўлганлар полшалик аскарлар бўлган.

Толибон ҳаркати портлаш учун маъсулиятни ўз зиммасига олишини эълон қилди.

Портлаш НАТО аскарлари Рамзадан Ғазнига кетаётган пайтда содир бўлган.

Афғонистонда Полшанинг 2500 аскари бўлиб, уларнинг аксари Ғазни вилоятига жойлаштирилган.
XS
SM
MD
LG