Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:36

"Каримовни отамдан ортиқ яхши кўраман!"


Каримов ҳам ўз "болаларига" меҳрини намойиш қилиши ўзбек телевидениесида намойиш қилиб турилади.
Каримов ҳам ўз "болаларига" меҳрини намойиш қилиши ўзбек телевидениесида намойиш қилиб турилади.

"Эркин микрофон"га Қашқадарёдан қўнғироқ қилган тингловчимиздан бири Ўзбекистон президентини танқид қилганларни "ёриш" билан таҳдид қилди.


“Агар нолиганни эшитсам, ëраман”

дейди Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан қўнғироқ қилган 30 ёшли чилангар Рустам. Суҳбатдош, шунингдек, Китобдаги ижтимоий муаммолар тўғрисида ҳам гапирди.

- Касбим чилангарлик. Бир сафар эшитиб қолдим бир одам Намангандан экан. Муҳаммад Солиҳни яна 20 йил кутамизми дебдида. Бир нарсани билсинки, ўша одам Муҳаммад Солиҳ ким у Ўзбекистон учун? Унинг бир метр жойга асфалт тўкиб қўйган жойи борми, бу ëқда дарахт экиб қўйган жойи борми, 20 йил кутамизми, 200 йил кутса ҳам кела олмайди Ўзбекистонга у одам. Свет масаласи бўйича Китобдан телефон қилдида биттаси. Худога шукур свет бор, бу ëлғон гап эмас.

Озодлик: Бор деганингизни қандай тушунса бўлади? Доимо борми?

- Свет бор ака, бор.

Озодлик: Ўчмайди-а?

- Худога шукур эҳтиëжга яраша бор. Ўчиб турибди. Энди ношукурлик қилсак бўлмайди ака.

Кейин яна битта нозик нарса. Жуда ҳам авжига олиб кетган нарса бор. Бу ҳақиқат. Кўз юмиб бўлмайди. Фоҳишалар кўпайиб кетган. Шунақа жойлар борки, энди ростини айтаман, ички ишлар ходими ҳам ушламайди, мама роза дейдими катта опалари бўладику, ички ишлар ходимига ишониб қўйган ака. Ички ишлар ходими ушламайди. Мана шуларни эътиборга олсин. Ростини айтаман менинг қўлимга қўйиб берса, мама розасининг афтига кислота сепиб ëқворар эдим, лекин охиратни ўйлайманда. Кўпайиб кетган, ашаддий кўпайиб кетган, дангал айтаман. Бир нарсани айтиб қўяйда ака. Ўзбекистонда яшаб турган одамларимиз ҳаддан зиëд ношукур бўлиб кетган экан. Сизлар билан ношукурлар гаплашар экан. Ўзбекистонда ризқини топиб юрганлиги учун, ҳақиқатни айтаманда ака, наманганлик айтган эдики Каримов отамиз, бобомиз, мен хоҳласам ўша одамни дадам ҳам деб юбораман рости.

Озодлик: Каримовними?

- Отадан зиëд. Бир бурда нонимни ўйламай тишлайман. Ярим кечаси иккида юраманми, учда юраманми кўнглим тўқ. Автомат билан келиб биров ўқталмайди. Тинч замон. Қанақа қилиб ношукурларни топиб оласизлар. Ношукурлар телефон қилиб, қарийб 10 йил аввал бир газетада ўқиган эдим. Ким нолийди, бекорчи нолийди. Мен шу гапни айтаман.

Каримов масаласига келсак, 1991 йилда Ҳиндистондан келиб қандай қилиб Ўзбекистонга мустақилликни олиб берганини ўз кўзим билан кўрдим. Шу одам илоҳим 100га кирсин. Агар менинг гапимни кесмай от и до қўйсангиз, Каримов доимо соғ бўлсин. Бизлардай фарзамндлари бор, фахрланиб юрибмиз. Агар нолиганни мен ўзим эшитсам, ëраман. Тўғрисини айтаман. Бундай давлат ҳали йўқ, дейди китоблик чилангар Рустам.


“Нега Президент келганда ёнган чироқ бугун ёнмайди?

дер экан чироқчилик тингловчи тиббиёт соҳасидаги муаммоларга ҳам ҳукуматнинг эътиборини қаратмоқчи бўлди.

- Қолаверса тиббиëт соҳасига қанча маблағ ажратди президентимиз. Оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилди тўғрими. Бизнинг Қашқадарë вилояти Чияли жамоа хўжалигидаги қишлоқ врачлик пунктларимиз талабга жавоб бермайди. Томлари очиқ, гигиена санитария талабларига умуман жавоб бермайдида. Тез тиббий ëрдам чақирсак, биздан пул талаб қилади. Ҳеч бўлмаса, беш литр бензин олиб беринглар, дейди.

Озодлик: Тез тиббий ëрдамнинг бензини йўқми?

- Энди биринчи ўридан одамнинг соғлиғику тўғрими. Одам бой бўладими, камбағал бўладими биринчи ўринда биринчи тиббий хизмат бепул кўрсатилиши керак. Қонунда кўрсатилган бу. Мабодо биз тез тиббий ëрдам чақиришимиз керак бўлса, умуман келмайди. Жамоа хўжалигимиз марказида шифохона ташкил қилинган. Ўша ерга борсак ҳам скорига ҳеч бўлмаса беш литр бензин солиб беришимизни талаб қилади ҳар доим. Электр энергияку умуман йўқ. Бизга умуман бермаса керак деб ўйлаган эдим. Лекин президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов Қашқадарë вилоятига ташриф буюрди. Икки кун Қашқадарëнинг ҳеч жойида свет ўчмади. Бизда беш минут ҳам электр энергия йўқда, дейди чироқчилик сиҳбатдош.


“Чироқсизликдан болалар дарс тайёрлашолмаяпти”

дейди яна бир чироқчилик ўқитувчи.

- Электр муаммосини гаплашмоқчи эдикда. Бизларда ток муаммоси бўлди ака. Қишлоқчилик. Мана болаларнинг дарс тайëрлашига умуман илож бўлмаяпти.

Озодлик: Умуман йўқми?

- Кераксиз пайтда берилаяпти. Кундуз куни ярим соат беради. 24 соатда ярим соат свет берилаяптида. Кечқурун болалар мактабдан келади. Дарс тайëрлаш имконияти йўқ. Жуда қийналаяптида. Болалардан бизлар дарс сўрай олмаймизда. Чироқ билан десак, керосин сотиб олишга кимдадир имконият бор, кимдадир йўқ. Шунинг учун эртаси куни болалардан сўрай олмаймиз биз, дейди чироқчилик ўқитувчи.


“Мактаб ўқув даргоҳими ёки металлалом йиғиш?”

дейди айни пайтда Кореядаги меҳнат муҳожири, асли қашқадарёлик Шоҳруҳ Аббосов.

- Болаларни нима учун темир топширишга мажбурлайди? Умуман шундай қарор борми? Мактабларда темир топшириш деган қонун борми? Бир йилда икки марта темир топшириши керак экан болалар. Биз шуни болаларга пул билан бериб планни бажартирар эдик. Ҳозир пул ҳам ўтмай қолди.

Озодлик: Қанчадан пул берардингизлар?

- Ҳар бир болага 2500 сўмдан.

Озодлик: Фақат темир учун-а?

- Ҳа. Бир йилда икки марта солиқ солинаяпти шунақа.

Озодлик: Демак, бир йилда ҳар бир болага темир учун 5000 сўмдан берасизлар.

- Ҳа, металлолом учун. “Темир бўлмаса бўлмайди. Мактабга келманглар” деган гапни қилибди ўқитувчи. Болалар уйда “темир бўлмаса, мактабга бормайман” деган жанжални қилган. Уйга борганимда хотин шу гапни айтдида. Жоним ëниб “Шу пайтгача давлатнинг темир нимасини пул билан тўлдириб келдик. Пул олмайдиган бўлса, мактабга жўнатма. Ўқитмаймиз” деган гапни қилиб қўйган эдим. Мен бир неча йилдан бери Кореяда ишлайман. Болаларни биринчи навбатда пахта қийнаëтган бўлса, иккинчи навбатда темир қийнаяпти. Билим умуман нол. Мен ҳеч қаерда ўқимаганман. Агар мен мактабда дарс берсам, институтни тамомлаб келган домлалар қандай дарс берса, шундай дарс бераман. Мен ўзим мактабда яхши ўқиганман. Текшириб кўрдим болаларни. Умуман нол. Махсус лицейда ўқийдиган болаларни ҳам текшириб кўрдим. Уларда ҳам шу. Махсус лицейларга таниш-билиш қилиб топшириш керак экан. У ерда ўқийдиган болаларнинг ҳам билими кучсиз барибир. Мактабларни айтмаса ҳам бўлади. Улар номига ўқитаяпти болаларни, дейди Кореяда ишлаëтган меҳнат муҳожири Шоҳруҳ.


“Ўтин, кўмир олишга пулимиз йўқ”

дейди Термиз шаҳридан қўнғироқ илган уй бекаси Наргиза.

- Термизда ҳаëт яхши, ўртаҳол.

Озодлик: Қандай яшаяпсизлар?

- Шу свет бўлмайди, газ вақтида берилмайди.

Озодлик: Свет шаҳарнинг ўзида ҳам йўқми?

- Шаҳарда ҳам йўқ.

Озодлик: Йўғе?

- Ҳа, ўчириб-ўчириб туради.

Озодлик: Бир кунда неча соат беради?

- Тўрт-беш соат беради, лекин жуда кам миқдорда келадида.

Озодлик: Сиз ҳовлида турасизми ëки кўп қаватли иморатдами?

- Ҳовлида тураман.

Озодлик: Уйни нима билан иситасизлар?

- Уйни исита олмаймиз. Уйда шундай ўтирамиз.

Озодлик: Совуқку. Қандай шундай ўтирасизлар?

- Совуқ иложи йўқ. Ўраниб ўтирамиз.

Озодлик: Печка қўйса бўлмайдими?

- Печка қўйса бўладию ўтин муаммоси бор, кўмир керак.

Озодлик: Ҳукумат “кўмирнинг тоннасини 70 мингдан бераяпмиз” деб эълон қилаяптику.

- Бизга ҳали етиб келмади.

Озодлик: Болаларингиз борми?

- Иккита болам бор. Биттаси 5 ëш, биттаси 2 ëш.

Озодлик: Уй совуқ бўлса, улар совқотиб қолмайдими?

- Совқотади, қалингина кийиниб ўтиради. Ўраниб ўтирамиз. Совуқда мактабга ҳам чиқиш йўқ.

Озодлик: Ҳозир Термизда неча даража совуқ?

- Бирор бир иш қиламан деб ташқарига сув сепсангиз, дарров музлаб қолаяпти, дейди термизлик уй бекаси.

*************************

Муҳтарам тингловчи, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG