Линклар

logo-print

Чехияда уч кунлик мотам эълон қилинди


Вацлов Ҳавел тобутини минглаб одам кузатиб борди.

Вацлов Ҳавел тобутини минглаб одам кузатиб борди.

Чехия ҳукумати собиқ президент Вацлав Ҳавел ўлими муносабати билан бугундан бошлаб уч кунлик мотам эълон қилди.

Бугун марҳумнинг тобути Чехия президентининг қароргоҳи бўлган Прага қасри (Пражский Град)га олиб борилди.

23 декабрга белгиланган дафн маросимида АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон, Франция, Австрия, Словакия ва бошқа давлатларнинг президентларининг иштирок этиши кутилмоқда.

Вацлав Ҳавел 18 декабр куни 75 ёшида оламдан ўтди.

Ҳавел 1989 йилда Чехославакияда коммунистик режимни қулатган “Баҳмал инқилоби”га бошчилик қилган. Шундан сўнг у Чехославакиянинг демократик йўл билан сайланган биринчи президенти бўлди.

Президент сифатида у мамлакатнинг демократия ва бозор иқтисодиётига ўтиши ҳамда 1993 йилда Чехия Республикаси ва Словакиянинг тинч йўл билан ажралиши жараёнига бошчилик қилди.

Вацлав Ҳавел 2003 йилга қадар Чехия Республикасининг биринчи президенти бўлиб ишлади.
XS
SM
MD
LG