Линклар

Жетибай посёлкасида кончилар митинги бўлди


Полиция жамоатчилик комиссияси аъзоларини митингга қўймади.

Полиция жамоатчилик комиссияси аъзоларини митингга қўймади.

Бугун Жетибай посёлкасида яшовчи кончилар Жанаўзендаги кончилар ҳимоясига митинг ўтказди.

Бу ҳақда хабар қилган "Азат" партияси раҳбари Амиржон Косановга кўра, Жанаўзен ва Шетпедаги воқеалар бўйича тузилган жамоатчилик комиссияси аъзолари Жетибайдаги митингга қўйилмади.

Косановга кўра, митингга кетаётган комиссия аъзоларининг йўлини полиция ходимлари тўсиб, уларни Ақтауга қайтишга мажбур қилган.

16 декабр куни Жанаўзен шаҳридаги нефт заводидан ҳайдалган ишчилар ва полиция ходимлари ўртасида тўқнашув келиб чиққан эди.

Расмийларнинг айтишича, зўрваонликлар оқибатида 14 киши ҳалок бўлиб, 80 дан зиёд намойишчи яраланган.

КазМунайГаз давлат компаниясига қарашли нефт заводининг юзлаб ишчиси маошлар оширилиши ва иш шароити яхшиланиши талаби билан олти ойдан ортиқ вақтдан бери шаҳарнинг асосий майдонида намойиш ўтказиб келаётган эди.
XS
SM
MD
LG