Линклар

logo-print

Хайратон-Мозори Шариф шаҳарлари ўртасида ўзбекистонлик мутахассислар қурган темир йўл ишга тушди.

Бу ҳақда хабар қилган Би-Би-Си радиоси маълумотига кўра, 75 километрлик йўлдан илк бор етти вагонли поезд ўтиб, Термиздан Мозори-Шариф станциясига кириб борган.

12.уз ахборот портали Хайратон шаҳар ҳокими Хожи Нажибга таяниб хабар қилишича, ўзбекистонлик мутахассислар афғонистонлик ҳамкасбларига темир йўлдан фойдаланишни ўргатадилар.

Уч йилдан сўнг магистрал йўл назорати афғонистонлик мутахассислар зиммасига ўтади.

Жорий йил 4 август куни Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида эришилган келишувга мувофиқ ўзбекистонлик темир йўлчилар 75 километрлик Хайратон-Мозори Шариф темир йўлидан уч йил давомида тижорат мақсадларида фойдаланади.

Мазкур темир йўл жорий йил февралида қуриб битказилган. Ўзбекистонлик мутахассислар ушбу темир йўл қурилишини Хирот шаҳригача етказишни режалаган.

165 миллион долларлик мазкур лойиҳа Осиё тараққиёт банкининг гранти ҳамда Афғонистон ҳукумати маблағи (15 миллион доллар) ҳисобига амалга оширилмоқда.
XS
SM
MD
LG