Линклар

Европага қатновчи авиаширкатларга экология солиғи солинди


Европага қатновчи авиаширкатларга экология солиғи солинди

Европага қатновчи авиаширкатларга экология солиғи солинди

АҚШ Европага қатновчи авиаширкатларга экология солиғи солинганига норозилик билдирди.

Европадан ва Европага қатновчи барча учоқлар ҳавога ис гази тарқатгани учун ЕИ тарафидан жорий қилинган тўловни тўлайдиган бўлди.

Бундан норози бўлган АҚШ расмийлари бу масала халқаро фуқаро авиацияси ташкилотида кўрилиши лозим, деб ҳисоблайди.

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Виктория Нуланд учоқлар солиққа тортилиши кўп тарафлама музокарасиз амалга оширилганидан таассуф билдирди.
XS
SM
MD
LG