Линклар

Туркманистонда 8 киши президентликка номзод бўлди


Туркманистон президент бошқарувидаги ëпиқ режим бўлиб қолмоқда.

Туркманистон президент бошқарувидаги ëпиқ режим бўлиб қолмоқда.

Туркманистонда мамлакат раҳбари Қурбонқули Бердимуҳаммедовдан бошқа яна етти киши президентликка номзод сифатида рўйхатга олинди.

Туркманистондаги нефт ва кимë саноати корхоналарининг раҳбари¸ бир туман ҳокими ва яна бир нечта фуқаро президентлик пойгасида қатнашиш учун ўз номзодини қўйишди.

Келаси йилнинг 12 февралига белгиланган президентлик сайлови мустақил Туркманистон тарихидаги иккинчи сайлов бўлади.

Айни пайтда бу сайловда иқтидордаги президент Бердимуҳаммедовга ҳақиқий рақиб бўладиган номзод йўқлиги айтилмоқда.

Айрим жузъий ўзгаришларга қарамасдан, Туркманистон президент бошқарувидаги ëпиқ режим бўлиб қолмоқда.

Мамлакатда фақат бир партия фаолиятига изн берилган.
XS
SM
MD
LG