Линклар

Манас ижараси учун 1,4 миллиард доллар



Манас авиабазаси АҚШ тарафидан ижарага олинганига 10 йил тўлди

Манас авиабазаси АҚШ тарафидан ижарага олинганига 10 йил тўлди

Қирғизистондаги Манас авиабазаси АҚШ учун 10 йилда 1 миллиард 400 миллион долларга тушган.

Бу ҳақда АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси Памела Спратлен маълум қилди.

Манас авиабазаси АҚШ тарафидан ижарага олинганига 10 йил тўлиши муносабати билан Бишкекда ўтган маросимда сўзга чиққан Памела Спратлен бу базанинг Афғонистондаги террорга қарши курашда тутган ўрни катта эканлигини таъкидлади.

Мазкур тадбирда қатнашган Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ўз мамлакатининг авиабаза борасидаги келишувларга оғишмай амал қилишини билдирди.
XS
SM
MD
LG