Линклар

logo-print
Ўзбекистон ва Туркманистон Economist Intelligence Unit британ нашри эълон қилган “2010 йил дунё мамлакатларида демократия индекси”да жаҳоннинг энг мустабид беш давлати орасидан жой олди.

167 давлатдаги вазият таҳлил этилган ҳисоботда мамлакатлар тўрт тоифага, яъни энг демократик, қисман демократик, гибрид ва авторитар режимларга бўлинган.

Тадқиқот натижаларига кўра, 26 давлат энг демократик, 53 давлат қисман демократик, 33 давлатда гибрид режимлар ва 55 давлатда авторитар режимлар мавжуд.

Марказий Осиё мамлакатлари орасида фақат Қирғизистон қисман демократик бўлган давлатлар қаторига кирган. Бошқалари авторитар давлатлардир.

Қозоғистон рўйхатда 132инчи, Тожикистон 149инчи, Ўзбекистон 164инчи ва Туркманистон 165инчи ўринда.

Бу йил жаҳоннинг энг демократик давлати сифатида Норвегия кўрсатилди.
XS
SM
MD
LG