Линклар

Бағдодда рўй берган портлашларда камида 40 одам нобуд бўлган, 150га яқин одам яраланган.

Бу ҳақда Ироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Хабарларга кўра, бугун эрталабдан Бағдодда, шаҳарнинг асосан шиалар яшайдиган қисмида ўндан зиёд портлаш содир этилган.

Бу портлашлар ортида қайси гуруҳ тургани номаълум. Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ портлашларга масъулиятни зиммасига олмаган.

Портлашлар сўнгги АҚШ қўшинлари Ироқни тарк этаётган пайт содир этилди.

Ҳозирда мамлакатда хавфсизликни таъминлаш Ироқ кучлари зиммасига ўтган.
XS
SM
MD
LG