Линклар

logo-print

Чехия Ҳавел билан видолашмоқда


Озод Европа/Озодлик Радиосининг Прагадаги қароргоҳи ташқи деворида Ҳавелнинг улкан сурати порлаб турибди

Озод Европа/Озодлик Радиосининг Прагадаги қароргоҳи ташқи деворида Ҳавелнинг улкан сурати порлаб турибди

Вацлав Ҳавелни дафн этиш маросимида қатнашиш учун турли давлат раҳбарлари ва мартабали расмийлари Прагага етиб кела бошлади.

Жума кунги маросимда қатнашадиганлар орасида Полша собиқ президенти Лех Валенса, АҚШ собиқ президенти Билл Клинтон ҳамда унинг рафиқаси, АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон, Франция президенти Николя Саркози ва бошқалар бор.

Озод Европа/Озодлик Радиосининг Прагадаги қароргоҳи ташқи деворида кеқурунлари Ҳавелнинг улкан сурати порлаб турибди ва бу жума кечқурунгача давом этади.

Собиқ диссидент адиб, Чехиянинг илк президенти Вацлав Ҳавел узоқ хасталкидан сўнг якшанба куни 75 ёшида вафот этди.

Уни дафн этиш маросими жума куни Прага қасрида бўлади.
XS
SM
MD
LG