The Economist Intelligence Unit тадқиқот маркази ҳисоботида давлатлар улардаги демократик жараёнларга кўра тўрт тоифа – тўла демократик, ярим демократик, гибрид режимлар ва авторитар режимларга бўлинган.
“2011 йил сиёсий жиҳатдан фавқулодда жўшқин бўлди. Бу ривожланган мамлакатларда давлат қарзлари ва заиф сиёсий тизим билан боғлиқ бўҳрон, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка минтақаларидаги кескин ўзгариш ва можаролар ва дунёнинг аксар минтақаларида ижтимоий тангликнинг ошишида кузатилди. Баъзи жамиятларнинг кутилмаганда демократлашув томон силжишлар ҳамда дунёнинг баъзи минтақаларида демократияга оид муҳим ўзгаришлар рўй берди”, дейилади “Демократия индекси 2011” ҳисоботида.
Сайлов жараёни ва плюрализм, ҳукумат лаёқатлилиги, жамиятнинг сиёсий ҳаётдаги иштироки, сиёсий маданият ва фуқаровий эркинликлар каби омиллар воситаси баҳоланган 167 мамлакат орасида Ўзбекистон 164 ўринга қўйилган. Ўзбекистондан автаритарроқ мамлакатлар, тадқиқот муаллифларига кўра, Туркманистон, Чад ва Шимолий Кореядир Авторитар режимлар тоифасига Ўзбекистондан ташқари яна 51 мамлакат киритилган.
10 баллик ўлчамда Ўзбекистондаги сайлов жараёни ва плюрализм 0,08, ҳукумат лаёқати эса 0,79 балл билан баҳоланган.
Ўзбекистонга берилган бундай баҳо ҳусусида муҳожиратда яшаётган мустақил сиёсатшунос Камолддин Раббимовнинг фикрини сўрадик.
“Демократия индекси 2011” ҳисоботига илова қилинган рейтингда энг демократик давлатлар бешлигидан Норвегия, Исландия, Дания, Швеция ва Янги Зеланидя ўрин олган. Британия 18, АҚШ 19 ўринни эгаллаган.