Линклар

"Ўзбектелеком" сифатсиз алоқа учун узр сўради


Тошкентдаги телефон муштарийлари алоқанинг сифатсиз эканидан шикоят қилиб келишади.

Тошкентдаги телефон муштарийлари алоқанинг сифатсиз эканидан шикоят қилиб келишади.

Декабр ойи бошидан бери Тошкентдаги телефон муштарийлари алоқанинг сифатсиз эканидан шикоят қилиб келишади.

Телефон алоқасининг сифатсиз эканлгини эътироф қилган "Ўзбектелеком" ўз мижозларидан узр сўради.

Кечирим хати www.uztelecom.uz нашрида эълон қилинди.

Кечирим хатига кўра¸ "Ўзбектелеком" алоқа сифатсизлигидан жабр кўрган мижозларга товон тўлашга рози бўлди.

Товон¸ декабр ойидаги абонент шартномасинг 20 фоизи деб белгиланди.

"Ўзбектелеком" ширкати ўз мижозларининг телефон ҳисоб рақамига улар билан тузилган шартноманинг 20 фоизи миқдоридаги пулни мижоз хисобига ўтказишга қарор қилди.
XS
SM
MD
LG