Линклар

logo-print

Назарбоев ўз куëвини ишдан бўшатди


Назарбоевнинг куëви Темур Кулибоев ишдан олинди

Назарбоевнинг куëви Темур Кулибоев ишдан олинди

"Самрук-Казына" давлат жамғармаси бошқаруви раиси Тимур Қулибоев ишдан бўшатилди¸ деб маълум қилди Оқтов вилоятига сафари чоғида Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев.

Шунингдек Назарбоев Манғистов вилояти ҳокимини алмаштирди. Бавуржон Муҳаммаджонов Манғистовга ҳоким бўлди.

Пайшанба куни Оқтов шаҳар фаоллари билан учрашган Назарбоев ўз куëви Қулибоевнинг ишдан бўшатилиши сабабларини очиқламади.

"Хабар" телеканалига кўра¸ Назарбоев "КазМунайГаз" ширкатига Лаззат Кииновни раҳбар қилиб тайинлаган.

"Қазмұнайгаз" Барлау-өндіру" » нефт газ қидирув ширкатига Алик Айдарбоев бошлиқ бўлди.

"Самрук-Казына" давлат жамғармаси "КазМунайГаз"га оид 100 фоиз акция эгасидир.

"Қазмұнайгаз" Барлау-өндіру"га қарашли "Озенмунайгаз" ишчилари шу йил май ойидан бери иш ташлаб иқтисодий талабларни илгари суриб келишади.

16 декабр куни Жанаўзенда оммавий тартибсизликлар юз берди. Воқеага ҳукумат кучлари аралашгани оқибатида 15 киши ўлди¸ юзлаб киши жароҳат олди.
Айни пайтда Оқтов шаҳрида нефтчиларнинг норозилик тадбирлари давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG