Линклар

Шошилинч хабар
04 май 2024, Тошкент вақти: 04:44

Назарбоев ўз куёви ва Манғистау ҳокимини ишдан ҳайдади


Назарбоевнинг соясида туриб катта мавқега эришган Темур Кулибаев ишсиз қолди.
Назарбоевнинг соясида туриб катта мавқега эришган Темур Кулибаев ишсиз қолди.

"Самрук-Казына" давлат жамғармаси бошқаруви раиси Тимур Қулибоев ишдан бўшатилди, деб маълум қилди Аатау вилоятига сафари чоғида Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев.


Ақтай шаҳар фаоллари билан учрашган Назарбоев ўз куëви Қулибоевнинг ишдан бўшатилиши сабабларини очиқламади.

"Хабар" телеканалига кўра, Назарбоев "КазМунайГаз" ширкати раҳбариятини ҳам алмаштирган. Ширкатга Лаззат Кииновни раҳбар қилиб тайинлаган.

"КазМунайГаз - Барлау-ўндиру" нефт газ қидирув ширкатига Алик Айдарбоев бошлиқ бўлди.

Назарбоев пайшанба куни минтақага сафари давомида Манғистау вилояти ҳокими Қиримбек Кўширбаевни ҳам лавозимидан четлаштирди. Унинг ўрнига Қозоғистоннинг собиқ ички ишлар вазири Бовуржон Муҳаммаджонов Манғистауга ҳоким бўлди.

"Самрук-Казына" давлат жамғармаси "КазМунайГаз" акцияларининг 100 фоизига эгалик қилади.

"КазМунайГаз - Барлау-ўндиру"га қарашли"Ўзенмунайгаз" ишчилари шу йил май ойидан бери иш ташлаб иқтисодий талабларни илгари суриб келишади.

Манғистаунинг Жанаўзен шаҳрида "КазМунайГаз"нинг ишдан ҳайдалган ишчилари ва уларнинг тарафдорларининг намойиши 16 декабр куни оммавий тартибсизликларга айланиб кетди. Намойишчилар билан полиция ўртасида чиққан тўқнашув оқибатида 15 киши ўлди, ўнлаб киши жароҳат олди.

Айни пайтда Оқтау шаҳрида нефтчиларнинг норозилик тадбирлари давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG